Ўзбекистонда болалар учун “гапирадиган” китоб чоп этилади

Ўзбекистонда болалар учун “гапирадиган” китоб чоп этилади

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тасарруфидаги Ўқитувчи нашриёт-матбаа ижодий уйи илк бор Монтессори тизимида болалар учун овозли (гапирувчи) китобча чоп этмоқда. Бу ҳақда Агентликнинг Telegram расмий каналида хабар берилди.

Мазкур китобча ёрдамида болалар рус алифбоси билан таништирилади. Махсус тугмалар босилганда ҳар бир ҳарфнинг овозли талаффузи янграйди ва болалар ўз талаффузини овозли намуна билан таққослаш имконига эга бўлади дейилган хабарда.

Хабарда айтилишича, ҳар бир саҳифада алифбо ҳарфлари билан бошланадиган нарса-буюмларнинг расми ҳам акс этган. Болалар бу расмлар орқали нарса-буюмлар қандай номланишини эшитиб ўрганиб олиши мумкин. Китобчада ҳар бир ҳарф учун ўша ҳарф билан бошланувчи тўртлик шеърлар берилган. Шеърларнинг аудио шакли ҳам мавжуд. Ушбу китобчадан мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ҳамда ота-оналар фойдаланиши мумкин.

Мактабгача таълим ёшидан бошлаб ёзув моторикасини, сўзлашув нутқини ривожлантириш билан шуғулланиш жуда муҳимдир. Болалар диққатини матнга жалб қилишда ушбу овозли АБВГДЕйка алифбо китоби катта ёрдам беради.

Жумладан:

- бола у билан мустақил шуғуллана олади;

- у болага хоҳлаганча такрорлаш имконини беради;

- бола ўз шахсий ритми асосида ишлай олади.

Ўқитувчи нашриёт-матбаа ижодий уйи 2019 йилда ушбу китобнинг ўзбек тилидаги АЛИФБО сини ҳамда саноқ сонлар ва ҳайвонлар ҳақидаги вариантини чоп этишни режалаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!