Ўзбекистонда боғча болалари орасида касалаланиш кўпайди. МТВ рақамларни очиқлади

Ўзбекистонда боғча болалари орасида касалаланиш кўпайди. МТВ рақамларни очиқлади

АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ижтимоий тармоқларда тарқалган МТМларда болалар саломатлиги юзасидан содир бўлаётган муаммолар ҳақида баёнот берди.

Маълум қилинишича, август – сентябрь ойлари давомида Республикамизнинг турли вилоятларидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг ич кетиши, кўнгил айниши каби ҳолатлар билан шифохонага ётқизилганлиги кузатилди.

Жумладан, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 39-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон тумани 16-сонли ДМТТдан 8 нафар, Марғилон шаҳар 24-сонли ДМТТдан 4 нафар, Навоий вилояти Кармана туманидаги 16-сонли ММТдан 11 нафар, Қашкадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган 32-сон ДМТТдан 5 нафар бола юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

️Таъкидланишича, диареяга фақатгина овқатланиш жараёни эмас, балки қўлни тоза ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, ич кетиши, иситма, кўнгил айниши каби ҳолатлар фақатгина овқатдан заҳарланиш жараёнида кузатилмайди. Куз мавсуми бактерия ва вирусларнинг фаоллашадиган фасли ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!