Ўзбекистонда битта адвокатга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди

Ўзбекистонда битта адвокатга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Муҳаммадиев Улуғбекнинг айтишича, фуқаролар асосан тергов жараёнларида гумонга олиниб қамалган қариндошлари билан кўриша олмаётгани, уларнинг аҳволи қандай эканлигини била олмаётганидан шикоят қилишади.

“Бизга мурожаат қилаётган кўплаб фуқаролар адвокатлардан норози бўлишади“, — деди Омбудсман Муҳаммадиев Улуғбек Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида.

Адвокатлар палатаси раиси Олим Эрназаров ҳам адвокатлар фаолиятидаги муаммоларга тўхталиб ўтди:

"Адвокатлар фаолиятига 20 йил давомида эьтибор берилмаган. Охирги уч йил ичида уларнинг муаммолари таҳлил қилинмоқда, ўрганилмоқда. Булар ҳам етарли эмас, аслида.

Ҳисоблаб кўрсак, 8400 одамга битта адвокат тўғри келмоқда. Адвокатлар сони бўйича жаҳонда жуда охирги ўринларда турамиз. Шу боисдан хам инсонларнинг адвокатларга бўлган эҳтиёжлари етарлича қондирилмаяпти. 

Юридик университетни тамомлаган битирувчига адвокатлик рухсатномасини бериш керак. Чунки, 11 йилдан бери ёш адвокатлар чиқмаган. Масалан, Республика бўйлаб 30 ёшгача бўлган 62 нафар адвокатлар бор" - деди Олим Эрназаров. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!