Ўзбекистонда биржа савдоларида олтин сотуви ўсиб бормоқда

Ўзбекистонда биржа савдоларида олтин сотуви ўсиб бормоқда

Тилланинг қиймати 69,6 миллион сўмга тенг бўлди. Ўтган ҳафтада Товар-хом ашё биржасида сотув якуни бўйича 200 гр Аu-1 маркали олтин сотилди. Бу ҳақда биржа маълумотларида келтирилган, деб ёзади Spot.

Тилланинг қиймати 69,6 миллион сўмга тенг бўлди, биржа савдоларида сотувчи сифатида Олмалиқ КМК АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган 1 грамм олтин 348 минг сўмни ташкил қилган.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан март ойидан Товар-хом ашё биржаси савдоларида қимматбаҳо металлар сотила бошланди. Олтин сотуви бўйича илк шартнома апрель ойининг бошида қайд этилди.

Қимматбаҳо металларнинг биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари асносида амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш тақиқланган.

Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тадбиркорлар қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар биржа савдоларида қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланади.

Заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этиши керак.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Агентликнинг Давлат асиллик палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тақдим этиши керак.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!