Ўзбекистонда бир қанча юқори даражали раҳбар ўринбосарлари ишдан олинди

Ўзбекистонда бир қанча юқори даражали раҳбар ўринбосарлари ишдан олинди

Ўзбекистонда маданият, қурилиш ва транспорт вазирларининг ўринбосарлари ва турли қўмиталар раисларининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

  • Камола Оқилова Маданият вазирининг ўринбосари — Маданий мерос департаменти бошлиғи лавозимидан;
  • Козим Тўлаганов қурилиш вазирининг ўринбосари — Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
  • Акмал Мирзаев Транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги турли қўмита раисларининг 6 нафар ўринбосари ишдан олинган:

  • Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаи расисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Нуриддин Муродов ва Нодир Муҳиддинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;
  • Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Маҳмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;
  • Олим Ҳакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!