Ўзбекистонда аёл раҳбарлар яна биттага кўпайди

Ўзбекистонда аёл раҳбарлар яна биттага кўпайди

Бу ҳақда компания кузатув кенгаши аъзоси Азиза Умарова ўз саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош вазир Абдулла Арипов “Uzbekistan Airports”нинг янги раҳбарини таништирган. Россиядаги узоқ йиллик фаолиятидан кейин Ўзбекистонга қайтган Раъно Жўраевага ушбу лавозим топширилган.

“Унинг сўнгги иш жойи Россиядаги энг йирик аэрокосмик холдинг – “Роскосмос” корхонасининг раҳбари бўлган. Шунингдек, у транспорт соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда, хусусан, Фуқаро авиацияси инновацион марказида ҳаво орқали юкларни ташишда е-Freight стандартини амалга оширишда ҳамда Домодедово аэропортини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган”, деб ёзган Азиза Умарова.

Шунингдек, у “Uzbekistan Airways” компанияси раҳбариятида ҳам ўзгаришлар рўй берганини ёзиб қолдирган, бироқ бу ўзгариш ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар “Uzbekistan Airports” АЖга Равшан Исмоилов раҳбарлик қилиб келар эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!