Ўзбекистонда автомобиль экспортининг 95 фоизи Қозоғистонга тўғри келмоқда

Ўзбекистонда автомобиль экспортининг 95 фоизи Қозоғистонга тўғри келмоқда

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг I чорагида хорижий давлатларга қиймати 87,4 млн долларга тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн долларга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 468 дона) экспорт қилинган. Бу ушбу даврдаги Ўзбекистон енгил автомобил экспортининг деярли 95 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 82,6 млн;
  • Украина — 1,5 млн;
  • Афғонистон — 1,3 млн;
  • Қирғизистон — 963,3 минг;
  • Озарбайжон — 444,7 минг;
  • Россия — 313,0 минг;
  • Тожикистон — 134,4 минг доллар.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонда автомобиллар савдосида ўcиш кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!