Ўзбекистонда автокредит ставкалари 24 фоизгача пасайди

Ўзбекистонда автокредит ставкалари 24 фоизгача пасайди

Марказий банк кредитлар бўйича мақбул ставкани ўрнатиб, бизнес учун 21 фоиз, чакана кредитлар учун 24 фоиз этиб белгилаган эди, деб ёзмоқда Spot.

Шу билан бирга, регулятор максимал ставка бўйича чеклов жорий этмасдан, бозор иштирокчиларини фоиз ставкаларини белгиланган ставка доирасида олиб боришни рағбатлантириш учун бир қатор иқтисодий воситаларни жорий этди.

Май ойида Ўзбекистон банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитлар рўйхати эълон қилинганди. У пайтда фоиз ставкалари 25-28 фоиз атрофида ва ундан юқори эди.

1 июлдан бошлаб эса энг қиммат ҳисобланувчи автокредит ставкалари тушишни бошлади. Автокредит берилувчи деярли барча банкларда ставка миқдори энди 24 фоизни ташкил этади.

Хусусан, «Асака банк»да ставка 26-30 фоиздан, «Давр банк»да 26-27,5 фоиздан, «Ипотека банк»да 28 фоиздан, Orient Finans Bank’да 26-28 фоиздан тушди. Шу билан бирга, дастлабки бадал тўлови ва кредит муддати деярли ҳеч қайси банкда ўзгармаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!