Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилиши мумкин

Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилиши мумкин



Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, аномал иссиқ кунларда боғчаларни вақтинча ёпиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада ҳокимликлар, Санепидқўмита ва “Ўзгидромет” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Қайд этилишича, ҳар бир ҳудуддаги вазият алоҳида ўрганилиб, қарор маҳаллий шароитдан келиб чиқиб қабул қилинади. Зарурат туғилганда боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар