Ўзбекистонда 9 ойда 23,8 минг оилага дарз кетди. Рўйхат бошида Андижон турибди

Ўзбекистонда 9 ойда 23,8 минг оилага дарз кетди. Рўйхат бошида Андижон турибди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 23,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.
 
Ажримлар сонида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Андижон (21,2 %), Тошкент шаҳрига (18,2 %), Сурхондарё (9, 5%) ва Тошкент (5,3 %) вилоятларига тўғри келмоқда.
 
2017 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Хоразм (29,8 %) ва Қашқадарё (20,9 %) вилоятларида кузатилди.
 
2018 йилнинг январ-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 196,0 минг никоҳ қайд этилган. Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 8,0 промиллени ташкил этди.
 
Тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (10,9 %),  Жиззах (9,5 %), Андижон (7,2%), Фарғона (7,4 %) ва Тошкент (6,7 %) вилоятларига тўғри келмоқда.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!