Ўзбекистонда 57 нафар спортчига умрбод ойлик тўланади. Улар орасида кимлар бор?

Ўзбекистонда 57 нафар спортчига умрбод ойлик тўланади. Улар орасида кимлар бор?

Умрбод ойлик тўланадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари рўйхати эълон қилинди.

Уларга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳар йили тасдиқланадиган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календар режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:

Олтин медаль учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари;

Кумуш медаль учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари;

Бронза медаль учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида умрбод ойлик тўлаб борилади.

Спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса, вафот этса умрбод ойлик тўлов тўхтатилади.
Бугунги кунда умрбод ойлик тўлов тўлаб бориладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори сони 57 нафарни ташкил этади. Улар орасида Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров, Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳрам Ғиёсов каби Рио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!