Ўзбекистонда 48 мингдан ортиқ бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар аниқланди

Ўзбекистонда 48 мингдан ортиқ бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари: таҳлиллар, имкониятлар ва истиқболлар мавзусида форум ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳар бир бўш турган ишлаб чиқариш майдони ҳудудларга қўшимча инвестицияларни жалб этиш манбаси, янги иш ўринларини ташкил этиш имконияти ҳисобланади.

Давлат объектларини хусусий мулкдорларга бериш жараёнини соддалаштириш, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини кенгайтириш, мулкдан самарали фойдаланишда мулкдорларга қўшимча имконият яратиш, инвесторларни кенг жалб этишга қаратилган бир қатор қонуний асослар яратилган.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Ўтказилган хатлов натижасида республика бўйича 48 150 та бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар мавжудлиги аниқланди. Идоралараро комиссиялар томонидан ҳар бир объектга индивидуал ёндашув асосида мулкдорлар билан музокаралар ўтказилмоқда. Мулкдорлар олдида турган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш ҳисобига айни вақтгача 15 205 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилди. Уларни тўлиқ амалга ошириш орқали ҳудудларга 11 триллион сўмдан ортиқ хусусий инвестициялар жалб қилиниши, 40 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 4254 та лойиҳа амалга оширилди, натижада 15 мингта иш ўрни яратилди.

2017 йилда 1137 я бўш турган корхоналар фаолияти тикланган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 5 мингга яқинлашди. Бунинг натижасида 15 мингга яқин иш ўрни яратилди. 2019 йилда бўш турган объектларни ишга тушириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда мулкдорларга яқиндан кўмак бериш учун барча чоралар кўрилади. Инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тижорат банкларининг роли ва иштирокига эътибор қаратилади. Улар билан ҳамкорликда ишлаб, тадбиркорларга ўз ишини юритиши учун имкониятлар берилади.

Анжуманда соҳани ривожлантириш юзасидан таклифлар берилди.

Жиззах шаҳридаги собиқ Марказий универсал магазини ўрнида ASIА SCHOOL МЧЖ томонидан хусусий мактаб ташкил қилинди. Бунинг учун 800 миллион сўм сарфланди, 10 та иш ўрни яратилди.

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида калава-ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш корхонаси ишга тушди. Ташландиқ бинони қайта ишга тушириш орқали 300 нафарга яқин киши иш билан таъминланди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!