Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда, жумладан, тиббий суғурта масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.

«Бугунги кунда барча ривожланган давлатларда мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилган. Бу орқали бюджет харажатларини камайтириш, тиббий хизмат сифатини оширишга эришилган», — деб ёзади Президент матбуот хизмати.

Йиғилишда 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби давлатлардан халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрелида Ўзбекистонда «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши маълум қилинганди.

2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Жанубий Корея Ўзбекистонга мажбурий тиббий суғурта тизимига ўтишда кўмаклашиши ҳақида маълумот берганди. У ўз интервьюсида мажбурий тиббий суғурта соҳасида жаҳон тажрибасини Ўзбекистон шароитларига мослаштириш зарурлиги ҳақида гапирганди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!