Ўзбекистонда 13 декабрь куни яна ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 13 декабрь куни яна ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет 13 декабрь, жума куни учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 даража илиқ, кундузи 6—8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиш эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ — 3 илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!