Ўзбекистонда 10 июлдан карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қайта тикланиши ростми?

Ўзбекистонда 10 июлдан карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қайта тикланиши ростми?

Турли манбаларда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви сабаб Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қайта тикланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Унга кўра, республика миқёсида автотранспортлар ҳаракати чекланади. Ҳудудлараро қатновлар ҳам тўхтатилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари режага кўра,

Маданий, кўнгилочар тадбирлар, оилавий йиғинлар ва тўйлар, томошалар тўлиқ тақиқланади. 
Умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхоналар) ёпилади. 
Парклар, истироҳат боғлари, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, спорт заллари, санаторийлар, болалар оромгоҳлари, мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолияти тўхтатилади.

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида юриши, аҳолининг кўча ва майдонларда уч кишидан ортиқ тўпланиши ҳам тақиқланиши кутилмоқда.

Ушбу чекловлар бўйича махсус комиссия қарори чиқиши кутилмоқда.

 

P/S. Ҳозирча бу норасмий хабар. Расмий маълумотни кутиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!