Ўзбекистонда 1 апрелдан телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланади

Ўзбекистонда 1 апрелдан телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланади

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб GSM операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобил қурилмаларнинг автоматик тарзда рўйхатга олиш бошланади, деб хабар қилди Ахборот технолоиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги.

Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди ва абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди рўйхатга олиш ҳаракатлари тизим оператори ва алоқа операторлари томонидан амалга оширилади , - дейилган хабарда.

Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш тизими қуйидагилардан фойдаланишни чеклашга имкон беради:

  1. контрафакт қурилмаларни яъни ИМЕИ-коди қурилманинг ҳақиқий моделига мувофиқ келмайдиган қурилмани,
  2. ўғирланганлик ёки ёъқотганлик сабабидан қора рўйхат га кириб қолган қурилмани,
  3. божхона назоратидан ўтмаган қурилмаларни.

Телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини UZIMEI.UZ тизимининг расмий сайтида текшириб олиш тавсия этилади.

Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйҳатдан ўтказиш тизими, шунингдек, GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинувини ўрнатишга, қолаверса, ўғирланган ёки йўқолган абонент қурилмалари рўйхати алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради. Бугунги кунда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган ва улар орасида ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Шунинг учун бир мамлакатда ўғирланган қурилманинг бошқа мамлакатлар ҳудудида ишлатишни чекланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абонентлари ва 16 миллиондан кўпроқ мобил интернет фойдаланувчилари мавжуд. 2019 йилда Ўзбекистон мобил алоқа операторлари республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 3000 та янги база стансияларини ўрнатади.

Эслатиб ўтамиз, мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!