Ўзбекистон зилзиладан жабрланган афғон халқига ёрдам кўрсатади – ТИВ

Ўзбекистон зилзиладан жабрланган афғон халқига ёрдам кўрсатади – ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда мингдан ортиқ кишининг ҳалок бўлишига олиб келган зилзиладан сўнг қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Афғонистондаги зилзила оқибатларини тезроқ бартараф этишда биродар афғон халқига ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда кеча, 22 июнь куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда келтирилган.

“Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинцияларида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр.

Маълумот учун, кеча Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлди ва унинг кучи Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилди.

Афғонистоннинг шарқий қисмида юз берган зилзила оқибатида аввалига 255 киши ҳалок бўлгани, камида 150 киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилинди. Кейинчалик эса зилзила қурбонлари сони 1500 нафарга етди, 2000 дан ортиқ киши жароҳат олган. Қурбонларнинг кўпчилиги – мамлакат шарқидаги Пактика вилоятида қайд этилган, биргина Раян туманида 200 дан ортиқ кишининг жасади топилган.

Мамлакатни бошқараётган “Толибон”* ФВВ раҳбари ўринбосари Шарафуддин Муслимнинг маълум қилишича, Пактика, Хўст ва Нангарҳорда ҳалок бўлганларнинг оилалари ҳукуматдан 100 минг афғоний (1,1 минг доллар), жабрланганларнинг оилалари эса 50 минг афғоний (550 доллар) олади.

*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (8 )

    Johongir
    Барибир улар яхшилик килишни билмайди ундан кура ахолини харид кувватини кутарларинг
    Баходир
    Майли савобам булади. Бечора халки эзилиб кетти.
    DOKTOR ASILBEK
    Qani endi wu avgʻon qirgʻiz tojik qoʻwnini oʻrniga okean bizga chegaradow boʻlganda
    Sharl
    Hudoga shkur qileylik bizani hayotimiz ularnikidan ancha yaxshi
    Olimxon
    👍👍👍
    Murodillo
    👍👍👍
    Шерзод
    Роббим панохида асрасин хамиша мўмин ва мўминаларни барча мусулмонларни
    МирзоУлугбек
    Дустлар бухам Бир синов