Ўзбекистон Японияга ҳам парвозларни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон Японияга ҳам парвозларни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон Японияга парвозларни вақтинча тўхтатмоқда. Бу коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ, дейилади “Uzbekistan Airways” авиакомпания маълумотида.

Қайд этилишича, бу қарор республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди. “Uzbekistan Airways”нинг Японияга парвозлари ушбу мамлакатда санитария-эпидемиологик ҳолат яхшиланмагунга қадар бекор қилинди. 

Ўзбекистон ва Япония ўртасида парвозларни қисман тиклаш 2022 йил баҳор-ёзги навигация даврида режалаштирилган. Шу билан бирга, мамлакатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейингина мунтазам парвозларни тиклаш мўлжалланган.

2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ва Япония ўртасида 500дан ортиқ рейслар амалга оширилган ҳамда ушбу даврда ўз манзилига етказилган йўловчилар сони 72 минг кишидан ошган. 2020 йилда мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатнов пандемия сабабли тўхтатилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Ҳиндистон ва Туркияга қатновлар учун вақтинчалик чеклов ўрнатгани хабар қилинганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!