Ўзбекистон янги йил байрамларини нишонлаш учун энг жозибали жойлар бешлигига киритилди

Ўзбекистон янги йил байрамларини нишонлаш учун энг жозибали жойлар бешлигига киритилди

Рейтингни Польшанинг Gazeta.pl нашри тузган.

Ўзбекистон Швеция ва Aвстриядан кейин учинчи ўринни эгаллаган.

Нашр Ўзбекистон Шарқнинг машҳур дурдонаси ва Осиёдаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири эканлигини қайд этган.

Ўқувчиларга қадимий Бухоро, Хива ва Самарқанд бўйлаб жуда бой ва ўзига хос йўналиш таклиф қилинган.

Сайёҳларга Тошкентга ҳам ташриф буюриш тавсия қилинган. Нашр пойтахтда ўз миллий хусусиятларини сақлаб қолган Марказий Осиёдаги энг катта бозор – Чорсу жойлашганига эътибор қаратган. Яна бир диққатга сазовор жой сифатида замонавий Мустақиллик майдони кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!