Ўзбекистон яна Facebook’дан узилди

Ўзбекистон яна Facebook’дан узилди

2018 йил 16 сентябрь куни тахминан соат 18:00 лардан бошлаб Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишида яна узилишлар кузатилмоқда. Тармоққа тўғридан-тўғри уланиб бўлмаяпти, фойдаланувчилар анонимайзерлар ва VPN орқали боғланиш орқали сайт ҳамда иловаларга уланишмоқда.

Сентябрь ойи бошида ҳам ижтимоий тармоққа Ўзбекистондан кириб бўлмай қолган эди. 3 сентябрда юзага келган муаммо 12 сентябрга келибгина бартараф бўлганди.

Ижтимоий тармоққа киришда муаммолар пайдо бўлгач, фойдаланувчилар орасида Facebook Ўзбекистонда ёпилгани тўғрисида тахминлар пайдо бўлган, бироқ «Ўзбектелеком» бундай эҳтимолни рад этиб, Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилаётганини расмий баёнот билан таъкидлаб ўтган эди.

Facebook бир ҳафтадан кўпроқ муддат ишламаганига шундан бошқа изоҳ берилмади.

Қайд этиш керакки, Facebook’га уланиш борасида муаммолар бошлангач, Ўзбекистондаги Android ва iOS қурилмалари эгалари VPN дастурларини оммавий равишда юклаб ола бошлашди ва бу Google Play’да ҳам ўз аксини топди - Secure VPN ва Thunder VPN Ўзбекистон бўйича энг юкланиб олувчи иловалар 20талигига кирди.

Агар сизда Facebook ишламаётган бўлса, сизга VPN ёрдам беради. Ушбу мақола орқали ижтимоий тармоқдан яна муаммосиз фойдаланишни бошлашингиз мумкин бўлади.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!