Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «жиноятга мойиллиги бор аёл» деган тушунчани юридик жиҳатдан изоҳлади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «жиноятга мойиллиги бор аёл» деган тушунчани юридик жиҳатдан изоҳлади

Ўзбекистонда юридик жиҳатдан «жиноятга мойиллиги бор аёл» деган тушунча йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Шавкат Казакбоев журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Унинг тушунтиришича, қонунчиликда ҳуқуқбузарликка мойиллиги борлар иккига — жиноий ва маъмурий тоифага бўлинади.

Биринчи тоифага жазони ижро этиш муассаларидан қайтганлар, ичкиликка ружу қўйганлар, руҳий касаллар, фоҳиша ва фоҳишахона сақлаган хотин-қизлар киради.

Иккинчи тоифага эса фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи аёллар мансуб.

Шавкат Казакбоев, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи

2019 йил августида Тошкентда хотин-қизларнинг 23 та тоифа бўйича картотекалари шакллантирилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди — рўйхатда, жумладан, узоқ вақт чет элда бўлган аёллар, ишсиз ва вақтинчалик пропискали хотин-қизлар каби тоифалар ҳам бор эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!