Ўзбекистон Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясининг расмий аъзосига айланди

Ўзбекистон Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясининг расмий аъзосига айланди

19 май куни Marche du Film кинобозорида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан очилган миллий павильонда Халқаро кинокомиссиялар ассоциацияси (AFCI) президенти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ушбу нуфузли халқаро ассоциацияга аъзо бўлди. AFCI президенти Жесс Коноплиа Марказий Осиёда биринчи ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига аъзолик сертификатини топширди. Учрашув давомида Ўзбекистоннинг хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳияти ҳамда кинолокациялари жозибадорлиги тақдим қилинди. Бундан ташқари, ассоциация билан истиқболли ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинди.AFCI га аъзо бўлиш билан Ўзбекистон миллий кинокомиссияси бутун дунёдаги кинокомиссиялар маълумотлари базасига киритилади, жаҳоннинг энг йирик продюсерлари ва кинокомпаниялари шу ассоциация орқали Ўзбекистонни суратга олиш учун манзил сифатида кашф қилади. Ундан ташқари, маҳаллий киномутахассислар ўз тажрибаларини оширишлари учун хорижий конференция ва ўқув машғулотларига жалб қилинишади. Маълумот учун, штаб квартираси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясига (AFCI) дунёдаги 300дан ортиқ кинокомиссиялар аъзо бўлган. Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб AFCI га аъзо бўлган Ўзбекистон миллий кинокомиссияси 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳаммуассислигида ташкил қилинган эди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!