Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафотининг сабаблари маълум қилинди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафотининг сабаблари маълум қилинди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этгани тўғрисида хабар берган эдик. Адабиёт дарғаларидан бирининг бевақт вафоти сабаблари маълум қилинди.

Kun.uz хабарига кўра, Тоҳир Малик шифохонада ошқозон касаллиги билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Афсуски, ушбу амалиётдан сўнг ёзувчи ўзига келмаган.

Адибни сўнгги йўлга кузатиш маросими бугун, 16 май куни аср намозидан кейин бўлиб ўтади.

Aniq.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!