Ўзбекистон вазири Туркманистон Президентининг пайғамбар ёшига атаб “Tashkent city”да қўшиқ куйлади (видео)

Ўзбекистон вазири Туркманистон Президентининг пайғамбар ёшига атаб “Tashkent city”да қўшиқ куйлади (видео)

29 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 63 ёшга тўлди. Ашхободдаги “Арқадағ” боғидаги байрам концертида теле-кўприк орқали Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Туркманистонда хизмат кўрсатган артист Озодбек Назарбеков қатнашди.

Назарбеков “Tashkent city”даги боғдан алоқага чиқиб, “Арқадағ”ни қутлади: 

“Муҳтарам Гурбангули Мяликгулиевич! Хонимлар ва жаноблар, азиз қардошлар! Албатта, сўнгги йилларда икки халқнинг дўстлиги йўлида олиб бораётган барча саъй-ҳаракатларингиз , ўйлайманки, бугун мана шу икки халқни янада жипслаштирди, янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўлди.  Мана шу улуғ кунларда, мана шу байрам кунида мен ҳам сизни табриклаб иштирок этаётганимдан жуда хурсандман...

Туркман халқини жуда яхши кўраман. Доим концертларимда, Туркманистонда – Ашхободда, Авазада бўлган концертларимда туркман халқи мени ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаган. Доим қўллаб-қувватлаган, залларни тўлдириб... Туркманистонга борганимда мен доим худди Ўзбекистонда, ўз юртимда хизмат қилаётгандек мухлислар қуршовида бўламан. Бу мени жуда қувонтиради. Бундан кейин ҳам кучим борича, ғайратим борича туркман халқига хизмат қилишга ҳамиша тайёрман. Кичкинагина, камтарона меҳнатимни қадрлаб, бундай юксак мукофотга лойиқ кўрганингиз учун сизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Катта раҳмат”, деди Назарбеков. 

Қўлини ўнг кўксида вазир нутқи сўнгида “Арқадағ”дан туркманистонлик хонанда Дилбар Раҳмонова билан тайёрлаган мусиқий совғасини куйлашни сўради. Тадбирда Назарбеков ва Раҳмонова ижросидаги “Баригал” қўшиғи фонограммаси қўйилди. Хонанда Дилбар Раҳмонова концерт саҳнасида қўшиқни туркман тилида куйлайди, Назарбеков фонограмма ортида саҳна марказига ўрнатилган мониторда овоз қимирлатиб турди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!