Ўзбекистон ва Япония ўртасида Конвенсия кучга кирмоқда

Ўзбекистон ва Япония ўртасида Конвенсия кучга кирмоқда

2020 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенсия кучга киради.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида 2019 йил 19 декабрь куни Токио шаҳрида имзоланган.

Конвенсия солиқ соҳасида қулай шарт-шароит яратиш ва солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган.

Ҳозирда икки давлат ўртасидаги мазкур соҳадиги муносабатлар СССР Ҳукумати ва Япония Ҳукумати ўртасида 1986 йил 18 январдаги даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа солишни олдини олиш тўғрисидаги Конвенсия билан тартибга солиниб келаётган эди (ушбу Конвенсияга нисбатан Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ворислиги 1994 йил 17 майда ноталар алмашинуви билан белгиланган). Янги Конвенсия мазкур ҳужжатни алмаштиради.

Конвенсиянинг тўлиқ матни билан  www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!