Ўзбекистон ва Хитой афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой элчиси Цзян Ян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон-Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
“Икки мамлакатнинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, дипломатлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг айрим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон доимо бу мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келганини таъкидлаганди. Ҳозирги мураккаб шароитда ҳам жафокаш афғон халқига мамлакат қўлидан келган барча зарур ёрдамни кўрсатиб келмоқда. Хусусан, яқинда афғон халқига 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!