Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари учрашув ўтказди

24 август куни Туркманбоши шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказди, деб хабар қилади "uz24.uz" Президент матбуот хизматига асосланиб.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Туркманистон Президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи кўп қиррали алоқаларга янги суръат бахш этиб, уни амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Мулоқотда аввал эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!