Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд $дан ошиши керак

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд $дан ошиши керак

Бундай фикрни Тожикистон Миллий фанлар академияси илмий ходими Камолиддин Камолов билдирди.

Унинг тушунтиришича, умумий товар айирбошлаш аллақачон 500 млн $лик чегарадан ошиб кетди ва Эмомали Раҳмоннинг яқинда қўшни республикага ташрифидан кейин бу кўрсаткич ўсиши кутилмоқда.

“Бу постсовет ҳудудидаги икки томонлама ҳамкорликнинг энг яхши намунасидир”, — деди эксперт.

Камоловнинг сўзларига кўра, муносабатларнинг ижобий динамикасини турли соҳаларда – савдо-иқтисодий йўналишдан тортиб маданий-гуманитаргача бўлган фаол шерикчилик, шунингдек, чегараларни демаркация ва делимитация қилиш жараёнининг якунланишини белгилаб беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!