Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамкорликда «Ҳамдўстлик - 2020» ўқув йиғини  ўтказишади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамкорликда «Ҳамдўстлик - 2020» ўқув йиғини  ўтказишади

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка мувофиқ юқори жанговар шайликка эга бир гуруҳ вакилларимиз Тожикистон Республикасида бўлиб ўтадиган ўзбек-тожик ўқув йиғинларида иштирок этиш учун қўшни республикага жўнаб кетди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларни Тожикистон Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари, кенг жамоатчилик вакиллари куй-қўшиқлар садоси остида кутиб олди.

Ўқув машғулоти Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятида жойлашган «Фахробод» дала-ўқув майдонида бўлиб ўтади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!