Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида 9 июнь куни Бохтар шаҳрида биринчи Ўзбекистон — Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон инвестиция жамғармаси ташкил этилгани тилга олинган.

Форум якунида Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этишга оид битимлар, шунингдек, бир қатор савдо шартномалари имзоланган. Ҳужжатларнинг умумий суммаси 730 млн долларни ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!