Ўзбекистон ва Саудия ўйини вақтида айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади

Ўзбекистон ва Саудия ўйини вақтида айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади

Эртага, 19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, чеклов соат 12.00 дан соат 24.00 гача бўлган вақт оралиғида Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида амалда бўлади:

Ўзбекистон ва Саудия ўйини вақтида айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади

— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

— Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

"Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз",- дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эртага бўладиган финалга фуқаролар қандай шартлар билан киритилиши айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистон–Саудия Арабистони U-23 жамоалари ўртасидаги финал баҳсида ҳам стадион олдига монитор ўрнатилишини маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!