Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича еттита меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича еттита меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармонлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ҳамкорлик доирасида меморандумлар имзоланди.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи доирасида иккала мамлакатнинг юздан ортиқ ишбилармонлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, бир қатор ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича еттита меморандум имзоланди

Жумладан,

  • Қирғизистон заргарлар ва тадбиркорлар уюшмаси ва Ўзбекистон «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси «Ўш вилояти ҳудудий бошқармаси» муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Андижон ҳудудий савдо-саноат палатаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • JIA бизнес уюшмаси ва Ўзбекистон экспортёрлари ассоциацияси ўртасидаги ўзаро англашув тўғрисида;
  • Қирғизистон фармацевтика иттифоқи ва Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • Қирғизистон Республикасининг «Экоэкспорт» МЧЖ ва Ўзбекистон яйлов хўжаликларини ривожлантириш ассоциацияси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида;
  • Қирғизистон туроператорлари ассоциацияси ва Ўзбекистон туризм инвесторлари ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • Bazalt wool компанияси ва «Фаст групп» МЧЖ ўртасидаги 20 млн долларлик ҳамкорлик тўғрисида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!