Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Қорасув шаҳрида содир бўлган можароли вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Қорасув шаҳрида содир бўлган можароли вазиятни муҳокама қилди

22 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқотда 18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида ММА бўйича бўлиб ўтган WEF PROFFIGHT мусобақасида содир бўлган воқеа юзасидан интернет маконида пайдо бўлган видеолавҳалар ва изоҳларга эътибор қаратилди.

ТИВ раҳбарлари ишнинг барча жиҳатларини биргаликда ўрганиш ва мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар руҳида вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувга эришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!