Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида деградацияга учраган ерларни тиклаш бўйича “Орол–Гоби” ҳамкорлигини ривожлантиришга келишилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Мўғулистоннинг атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири С. Сандаг-Очир билан учрашди.
Учрашувда томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ва иқлим ўзгаришига мослашиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Мўғулистон бир қатор ўхшаш экологик муаммоларга дуч келмоқда. Жумладан, чўлланиш, яйловларнинг деградацияси, қурғоқчилик, қум ва чанг бўронларининг кучайиши каби жараёнлар экотизимлар, қишлоқ хўжалиги ҳамда аÒ