Ўзбекистон ва Корея алоҳида стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Корея алоҳида стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар савдо, инвестициялар, муҳим минераллар, транспорт ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни устувор вазифа сифатида белгиладилар.

Қайд этилишича, Кореядан Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 8 миллиард доллардан ошган. Мамлакатда Корея капитали иштирокидаги 700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Жорий ташриф доирасида умумий қиймати қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар тайёрланган. Шунингдек, Корея ЭÐ