Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар тикланади

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар тикланади

Жорий йилнинг 9 декабрь кунидан Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширишни бошлайди.  

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик парвозлар мунтазамлиги ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Эрон Ислом Республикаси авиация маъмуриятининг Zagros Airlines авиакомпаниясини мунтазам парвозларни бажарувчи авиакорхона сифатида тайинлаш тўғрисидаги хабарномасига, шунингдек, 2001 йил 17 августдаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида тақдим этилган зарур ҳужжатларга мувофиқ, “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эрон авиакомпаниясига эксплуатация рухсатномаси берган.
 
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради, дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!