Ўзбекистон - Туркманистон ўйинига ким ҳакамлик қилиши маълум бўлди

Ўзбекистон - Туркманистон ўйинига ким ҳакамлик қилиши маълум бўлди

13 январь куни бўлиб ўтадиган Осиё Кубогидан ўрин олган Туркманистон Ўзбекистон учрашувини БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Бош ҳакам Аммор Ал-Жунайбий. Ёрдамчилар Муҳаммад Ал-Ҳаммадий, Ҳасан Ал-Маҳрий.

Дарвоза ортидаги ҳакамлар Муҳаммад Абдулла Муҳаммад, Туркий Ал-Худоёр (С.Арабистони). Захирадаги ҳакам Муҳаммад Ал-Бакрий (С.Арабистони).

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистон Уммон ўйини 2:1 натижа билан якунланди. Ўзбекистон билан бир гуруҳда Уммон, Туркманистон ва Япония жамоалари иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!