Ўзбекистон Туркияга 60 нафар қутқарувчи ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникасини юбормоқда

Ўзбекистон Туркияга 60 нафар қутқарувчи ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникасини юбормоқда

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда 6 февраль куни Туркия вақти билан соат 04:17 да 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлган, жиддий жароҳатлар олган ва катта талафотлар кўрган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан қардош Туркия давлатига инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!