Ўзбекистон — Тожикистон ҳарбийлари махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказди

Ўзбекистон — Тожикистон ҳарбийлари махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказди

Шарқий ҳарбий округга қарашли «Ғурумсарой» дала ўқув майдонида 26 — 30 июль кунлари Ўзбекистон — Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида «Жанговар ҳамдўстлик — 2021» деб номланган махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўқув машғулотлари жараёнида ўзбек-тожик ҳарбийлари касбий фаолиятлари юзасидан ўзаро малака ва тажриба алмашдилар.

30 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказилган «Жанговар ҳамдўстлик — 2021» махсус тактик ўқувининг асосий жараёнлари якунига етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!