Ўзбекистон ТИВ вакили “Толибон” ҳокимиятини тан олиш масаласидаги саволга жавоб берди

Ўзбекистон ТИВ вакили “Толибон” ҳокимиятини тан олиш масаласидаги саволга жавоб берди

Бугун, 23 октябрь куни Халқаро медиа-холлда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига бағишланган экспертлик платформаси доирасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов ҳамда Марказий Осиё Халқаро институти директори ўринбосари Бахтиёр Мустафоев иштирок этган.

Мазкур тадбир доирасида ўтказилган “Марказий яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати” экспертлар сессиясида ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистоннинг амалдаги ҳокимиятини тан олиш масаласига ойдинлик киритди.

– Ҳозирча Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кўрилмаяпти. Биз фақат Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш, бўлиши мумкин бўлган гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ўзаро ҳамкорликни тиклаш бўйича музокаралар олиб боряпмиз, – деди Сиддиқов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!