Ўзбекистон термаси кучлими, Япония? Миржалол Қосимов жавоб берди

Ўзбекистон термаси кучлими, Япония? Миржалол Қосимов жавоб берди

Осиё Кубогининг 3-тур доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов футболчиларимизнинг ўйини ва иштироки ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда uz24.uz ёзмоқда.

Миржалол Қосимов: Терма жамоамиз плей-офф босқичи масаласини ҳал этиб бўлди. Мусобақада яхши старт олиш муҳим. Биринчи ўйин эса табиийки доимо қийин кечади. Айниқса Осиё Кубоги сенсациялар билан бошлангани учун ҳам барибир кўпчилик дастлабки учрашувни ҳавотир билан кутганди. Уммонга қарши баҳсда жамоамиз мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмади. Лекин муҳим ғалаба тантана қилинди. Иккинчи турда эса нафақат натижа, балки ўйиндан ҳам кўпчилик хурсанд бўлди. Терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга қўшиб, кучайиб бормоқда. Айнан шу темпда давом этиш керак. Бу каби мусобақада жамоа ўйини кучайиб бориши жуда муҳим.

Японияга қарши ўйин бўлажак ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз F гуруҳидамиз ва бўлажак эҳтимолий рақибларимиз билан танишиб чиққан ҳолда ўйинга киришамиз. Ўйлашимча, мураббийлар штаби барча деталларни инобатга олган ҳолда мазкур баҳсга ўзига хос режа асосида ёндошишади. Куперда A ва Б режаси бор деб ўйлайман. Шундан келиб чиққан ҳолда тажрибали мутахассис иккита режадан бирини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Шу тарафлама F гуруҳидан ўрин олганимиз яхши бўлди. Муҳими, терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бориши лозим.

Япония ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жамоа ҳар доим Осиёда энг кучлилар қаторида бўлиб келган. Очиғи, АГМК машғулотлари туфайли Япониянинг барча ўйинларини кузатиш имкониятига эга бўлмадим. Туркманистонга қарши беллашувнинг иккинчи таймини кўрдим. Шуниси аниқки, самурайлар доимо жамоавий ўйинга асосланган футбол кўрсатишни хуш кўришади. Гарчи индивидуал ижрочилари кўп бўлсада, улардан яхлит бир кучли жамоа тузилади. Япония термасининг кучли жиҳати айнан жамоавий ҳамжиҳатлигида. Чизиқлар ўртасидаги боғлиқлик ҳам мукаммал ишлайди.

Япония Осиё Кубогига ўзининг асосий таркибини эмас, балки келажакни ўйлаган ҳолда Токио-2020да қатнашадиган ёш тоифадаги футболчиларни олиб келган ва улар орқали янгитдан жамоа тузилмоқда. Ёш истеъдодлар атрофида эса 5-6 нафар малакали футболчилар жамланган. Япония терма жамоаси мураббийлар штаби ҳам биз каби эҳтимолий рақиблари ким бўлишини билган ҳолда шунга қараб ўйинни ташкиллаштиришади.

Ҳозирги Япония ва Ўзбекистон термаларини таққослайдиган бўлсак, миллий жамоамиз кучли .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!