Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" футболчиси 6 ойга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" футболчиси 6 ойга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан 6 ой муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

ОФК томонидан чиқарилган қарорда қайд қилинишича, Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг футбол мусобақалари чорак финалида Ўзбекистон (U23) - Жанубий Корея (U23) учрашувидан кейин ҳакамга қарата сув идишини отган ЎТЖ аъзоси Жалолиддин Машарипов 6 ой муддатга ўртоқлик ўйинларидан дисквалификация қилинди. Футболчи, шунингдек, 5 минг АҚШ доллар жаримага тортилди. Мазкур жарима 30 кун ичида тўлаб берилиши шарт қилиб қўйилган.

Эндиликда футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида апрель ойига қадар ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олмайди. Машарипов октябрь ойида бўлиб ўтадиган КХДР ва Қатарга қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юборади.

Manba: kun.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!