Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

ОФК календарига мувофиқ, октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Сентябрь ойи аввалида Ўзбекистон терма жамоаси Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда швецияликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!