Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов уйланди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов уйланди

Жанубий Кореянинг «Кванжу» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов уйланди.

24 ёшли футболчининг никоҳ тўйи 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали қатор футболчилар маълум қилди ва ҳамкасбига табрик йўллади.

Рустам Ашурматов «Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2015—2018 йиллар мобайнида «қалдирғочлар» сафида тўп сурган. 2019 йилда эса «Кванжу» сафига йўл олган. Унинг жамоаси 2020 йилги мавсумда Кей-Лигада 6-ўринни эгаллади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!