Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида юқорилади

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида юқорилади

ФИФА бугун — 23 июнь куни дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Жорий ойда анча ўйинлар ўтказилгани боис, рейтингда ўзгаришлар кўзга ташланди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ойда Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи доирасида 3та расмий ўйинда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Бунинг натижасида жамоамиз ўз балларини 20 баллга бойитди ҳамда ўз очколарини 1306,63 баллга етказди. Оқибатда рейтингда 6 поғона юқорига кўтарилиб, 77-ўринга жойлашдик.

Осиё минтақасида эса топ-10га кирдик. Биздан юқори поғоналарни Эрон (23-ўрин), Япония (24), Жанубий Корея (28), Австралия (39), Қатар (49), Саудия Арабистони (53), Бирлашган Араб Амирликлари (69), Ироқ (70), Уммон (75) терма жамоалари эгаллаб турибди.

Умумий рейтингни эса Бразилия терма жамоаси бошқариб турибди. Иккинчи поғонани Бельгия банд этган бўлса, Аргентина бир қатор кўтарилиб, кучли учликка кирди. Франция 4-ўринга тушган бўлса, Англия бешинчи поғонага жойлашган.

ФИФА рейтинги, 2022 йил июнь

1. Бразилия — 1837,56
2. Бельгия — 1821,92
3. Аргентина — 1770,65
4. Франция — 1764.85
5. Англия — 1737,46
6. Испания — 1716.93
7. Италия — 1713,86
8. Нидерландия — 1679.41
8. Португалия — 1678.65
10. Дания — 1665.47

Осиё терма жамоалари рейтинги
23. Эрон — 1559
24. Япония — 1553
28. Жанубий Корея — 1526
39. Австралия — 1484
49. Қатар — 1441
53. Саудия Арабистони — 1436
69. Бирлашган Араб Амирликлари — 1346
70. Ироқ — 1338
75. Уммон — 1323
85. Ўзбекистон — 1307

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари терма жамоалари рейтинги

27. Украина — 1543
35. Россия — 1493
77. Ўзбекистон — 1307
82. Грузия — 1269
92. Арманистон — 1242
95. Қирғизистон — 1228
96. Беларусь — 1226
108. Тожикистон — 1179
109. Эстония — 1177
114. Қозоғистон — 1166
128. Озарбойжон — 1127
129. Латвия — 1125
135. Туркманистон — 1100
142. Литва — 1071
178. Молдова — 945.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!