“Ўзбекистон Темир йўллари” муҳандиси жиноят устида қўлга олинди

“Ўзбекистон Темир йўллари” муҳандиси жиноят устида қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ Термиз қўриқлаш отряди муҳандиси С.Д., фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни қўриқлаш отрядига ишга киритиб қўйиш эвазига олган 2 300 АҚШ долларидан 1 300 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.К. бошқа бир фуқаро Ю.ни 4 500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга жўнатишга келишиб, олдиндан 2 000 АҚШ доллари ва 10,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Н. фуқаро А.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Латвия давлатига ишга юборишга ишонтириб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек, текширувда М.Н. бошқа бир фуқаро А.А.ни ҳам Сербия давлатига ишга юбориш эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!