«Ўзбекистон темир йўллари» байрам кунлари учун 50%гача чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» байрам кунлари учун 50%гача чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар Afrosiyob поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди.

Байрам чегирмалари:

- Пенционерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилгани учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда)– 50%;

-Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50%;

- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда– 30%;

- Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, колледж, ва лицей ўқувчиларига – 20%.

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

Бундан ташқари ушбу саналарда маҳаллий ва тезюрар Afrosiyob поездларининг қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади:

Поезд №

Йўналиш

Жўнаш санаси

8

Тошкент-Қарши

31.12.2018

7

Қарши-Тошкент

31.12.2018

10

Тошкент-Бухоро “Шарқ”

01.01.2019

9

Бухоро-Тошкент “Шарқ”

01.01.2019

60

Тошкент-Андижон

31.12.2018

59

Андижон-Тошкент

31.12.2018

580

Тошкент-Термиз

28.12.2018

579

Термиз-Тошкент

29.12.2018

556

Тошкент-Ургенч

28.12.2018

30.12.2018

01.01.2018

555

Ургенч-Тошкент

29.12.2018

31.12.2018

02.01.2018

764

Тошкент-Самарқанд

28.12.2018 дан

03.01.2018гача

763

Самарқанд-Тошкент

28.12.2018 дан

03.01.2018гача


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!