Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбедаги учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбедаги учрашувда иштирок этди

2022 йил 13 май куни Душанбе шаҳрида ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари минтақавий ҳамкорликнинг долзарб мавзулари, жумладан, иқтисодиёт соҳасида, савдо ва инвестициялар, транспорт ва транзит, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши биргаликда кураш соҳаларида алоқалар самарадорлигини ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Томонлар Марказий Осиё давлатлари Раҳбарларининг навбатдаги, тўртинчи, Маслаҳатлашув учрашувига тайёрларлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Келгуси саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома минтақа мамлакатлари ҳамкорлиги тарихида янги даврни бошлаб бериши таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!