Ўзбекистон тажрибаси ёқиб тушди: Қирғизистон ҳукумати пуллик тонировкани жорий этмоқчи

Ўзбекистон тажрибаси ёқиб тушди: Қирғизистон ҳукумати пуллик тонировкани жорий этмоқчи

Қирғизистон ҳукумати ҳам энди автомобилнинг олд ва ён ойналарини маълум тўлов эвазига тонировка қилишга рухсат беришни таклиф этмоқда. Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Мамлакат иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Вазирлар маҳкамаси сайтида муҳокамага қўйилган. Қирғизистон ҳукумати шу тариқа республика бюджетига тушумларни кўпайтириб, тонировкани ноқонуний тарзда ўрнатиб олаётган ҳайдовчилар томонидан бўлаётган қоидабузарликлар сонини пасайтирмоқчи.

Мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Қирғизистонда 1 миллион 343 минг 813та автомашиналар рўйхатдан ўтказилган. Ўтган йилнинг 9 ойи давомида тонировканинг ноқонуний ўрнатилиши юзасидан 1903та далолатнома тузилган ва бундан 50 миллион сом (715545$) миқдорида жарималар ундирилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!