Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган давлатлар ичида 8-ўринни эгаллади

Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган давлатлар ичида 8-ўринни эгаллади

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунё мамлакатлари ичида 25-ўринни, сув танқислиги жуда юқори бўлган давлатлар ичида 8-поғонани эгаллади.

Жорий йилда Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилди.

27 мамлакатнинг 8-қаторида

Унга кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида. Улар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ва бошқа давлатлар бор. Шундай қилиб, Ўзбекистон рейтингнинг 8-қаторидалиги маълум бўлди.

Фавқулодда сув танқислиги кузатиладиган давлатлар

Тадқиқот сув танқислигини, шунингдек, қурғоқчилик ва дарё тошқинлари хавфини баҳолади. Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливан, Қувайт, Саудия Арабистони, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрайн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Уммон ва Ботсвана каби мамлакатлар фавқулодда сув танқислиги кузатиладиган давлатлар рўйхатига киритилган.

Вазият янада оғирлашаётган мамлакатлар

Ушбу давлатларда қишлоқ хўжалиги, саноат ва муниципалитетлар ҳар йили ер юзи ва ер ости сувларининг ўртача 80 фоизини истеъмол қилади. Фавқулодда сув танқислигига дуч келган 17 мамлакатнинг 12 таси Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада жойлашганлиги аниқланди. Бу минтақа иссиқ ва қуруқ, шунинг учун сув ресурслари аввалдан бой эмас эди ва ўсиб бораётган талаб вазиятни янада оғирлаштирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!